Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ўғил кабидир. Чунки ўғлининг моли унинг молидир. Пайғамбар с.а.в.:
«أَنْتَ وَمَالُكَ لأَبِيْكَ»
«Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир», деганлар. Шунга кўра, хун ҳақи борасида ота билан ўғил ота томондан қариндошларга кирмайди. Ота томондан қариндошлар ўғил ва отадан бошқа асабалардир. Кимнинг ота томондан қариндошлари бўлмаса, байтул молдан олинади. Саҳл ибн Абу Ҳашманинг ҳадисида хайбарлик ўлдирилган одам учун:
«فَعَقَلَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ عِنْدِهِ»
«Унинг хун ҳақини Пайғамбар с.а.в. ўзларининг ёнларидан тўладилар», дейилган. Амр ибн Шуайбнинг ҳадисида эса:
«فَوَدَاهُ بِمِائَةٍ مِنْ إِبْلِ الصَّدَقَةِ»
«Унинг хун ҳақига закот туяларидан юзтасини тўладилар», дейилган. Ота томондан қариндошларнинг хун ҳақини тўлашлари Оллоҳ Таолонинг:
}وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى {
– „Ҳар бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас“, [17:15]
деган оятига қарама-қаршидир. Лекин бу оят умумий маънода бўлиб, хун ҳақини ота томондан қариндошлар тўлаши хусусидаги ҳадислар уни хослаб келиб, бу иш оятнинг умумийлигидан истисно қилиб олиняпти. Қуръонни суннат билан хослаш эса шубҳасиз, жоиздир ва бўлаётган ишдир.
Алалхусус, яримқасддан, бехосдан ва бехосдансимон қилинган қотилликнинг хун ҳақини тўлаш фақат ота томондан қариндошларгагина вожиб бўлади. Меросхўрлар ҳеч нарса қўшишлари шарт эмас. Демак, ота томондан қариндошларнинг ёлғиз ўзларигина тўлайдилар. Эркакнинг ота томондан қариндошлари ака-укалари ҳамда учинчи бобосигача бўлган амакилари ва уларнинг фарзандларидир. Энг яқинидан бошланади, улар ожизлик қилсалар, уларга яқинроғи қўшилади. Шундай қилиб борилаверади. Аввал насаб асабаларидан, кейин сабаб асабаларидан ҳур, мукаллаф эркаклар олинади. Ана ўшалар хун ҳақини тўлайдилар. Улар ожизлик қилсалар ёки уларда тўлайдиган маблағ бўлмаса, хун ҳақини тўлаш байтулмолнинг зиммасига тушади. Ота томондан
137-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|